Спорт | 17:02 / 26.03.2018
12391
1 дақиқада ўқилади

Шкртел тўп зарбидан ҳушини йўқотди (видео)

Фото: Видеодан кадр

Словакия терма жамоаси ҳимоячиси Мартин Шкртел Таиланд  терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида (3:2) ҳушидан кетди.

Учрашувдаги вазиятларнинг бирида 33 ёшли ҳимоячи бошидан қаттиқ зарба қабул қилиб олади ва бунинг натижасида ҳушини йўқотади.

Футболчининг жамоадошлари буни тезда пайқаган ҳолда футболчига тиббий ёрдам кўрсатишди ва унинг тили орқага кетиб қолмаслиги учун ҳаракат қилишди.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамдан сўнг Шкртел ўйинни давом эттириш имкониятига эга бўлди.