Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин миллий мотам ҳақидаги фармонни имзолади
Россия президенти Владимир Путин Кемеровода рўй берган фожиа туфайли мамлакатда 28 март куни миллий мотам эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар беряпти.
Матбуот хизматига кўра, Путин Кемерово областида юз берган ёнғин оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани туфайли чоршанба, 28 март кунини миллий мотам сифатида эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Кемероводаги “Қишки олча” тўрт қаватли савдо марказида ёнғин якшанба куни рўй берди. 64 киши, жумладан 41 нафар бола ҳалок бўлди.
Аввалроқ Путин Кемероводаги фожианинг асл сабабларини айтганди.