Жаҳон | 17:25 / 27.03.2018
11137
1 дақиқада ўқилади

Скрипаль иши. Ирландия ҳам қўшилди

Фото: Reuters

Ирландия Россиядан бўлган бир дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади. Бу Британиянинг Солсбери шаҳрида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши юз бергани бўйича иш туфайли рўй беради, деб хабар қилмоқда RTE телеканали.

Таъкидланишича, бундай қарор мамлакат вазирлар маҳкамаси йиғилиши давомида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Буюк Британияга бирдамлик сифатида АҚШ, Украина ва Европа Иттифоқининг 14 давлати россиялик дипломатларни ўз ҳудудидан чиқариб юборишини маълум қилди.

Аввалроқ Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Ғарб қандай шартда Россия билан дўст бўлишини айтганди.

Мавзуга оид