Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
Бугунги кунда дунёда аҳоли жон бошига даромад даражаси бўйича энг таъминланган ўн мамлакатнинг еттитаси Европада жойлашган. Уларни аҳоли сонининг нисбатан камлиги ва ривожланган ижтимоий таъминот тизимлари бирлаштириб туради.
Фото: AP
Мамлакат бойлигини ўлчаш осон эмас, аммо кенг қўлланадиган кўрсаткичлардан бири — ЯИМнинг жон бошига тўғри келувчи миқдори. У мамлакат иқтисодиёти умумий ҳажмининг аҳоли сонига нисбатидир.
Инфографикада 2025 йилда жон бошига ЯИМ энг юқори бўлган давлатлар келтирилган (Халқаро валюта жамғармаси — IMF'нинг 2025 йил октябр ойидаги «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» янгиланган маълумотлари асосида).
Биринчи ўринда — Лихтенштейн: бу ерда жон бошига ЯИМ 231 713 АҚШ долларига етади. Бу натижа катта даражада мамлакат ишчи кучининг тахминан 60 фоизи чегарадан ҳар куни кириб-чиқадиган меҳнат мигрантларидан иборат экани билан изоҳланади — бу эса ўртача даромад кўрсаткичини сунъий равишда оширади. Ўхшаш вазият иккинчи ўринни эгаллаган Люксембургда ҳам кузатилади.
Учинчи ўринда — Ирландия: кўрсаткич 129 132 АҚШ доллари. Кўплаб технологик гигантлар — Google’дан тортиб Meta’гача — Ирландияда ўзининг Европа штаб-квартираларини жойлаштирган, мамлакатнинг қулай солиқ сиёсати жон бошига ЯИМ ўсишига ҳисса қўшади.
Кейинги ўринларда Швейцария, Исландия ва Сингапур бор. Улардаги кўрсаткичлар имтиёзли солиқлар ёки оммавий чет эл ишчилари оқимига эмас, балки аҳолининг ҳақиқий юқори даромадларига таянади. Айниқса, Сингапур эътиборга лойиқ: 1980 йилдан бери ўртача даромад 19 баробарга ошган — шаҳар-давлат молия ва савдонинг дунёдаги етакчи марказларидан бирига айлангани туфайли.
Мавзуга оид
15:19 / 01.12.2025
Швейцарияликлар умумий фуқаролик хизматига қарши овоз берди
15:02 / 28.11.2025
Интеллектуал мулк соҳасида тадбиркорлар рейтингига оид янги тартиб жорий этилади
07:30 / 25.11.2025
Энг баланд телеминоралар рейтинги: топ-10 рўйхат
22:28 / 19.11.2025