Иқтисодиёт | 14:35 / 28.03.2018
7868
2 дақиқада ўқилади

Германия Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ролини ошириш мавзусига қизиқиш билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Давлатимизнинг халқаро майдондаги ролини ошириш, инвестициялар оқимини кўпайтириш, туристик салоҳиятни янада кенгайтириш мақсадида”ги кўп сонли топшириқлари, қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда видеоконфереция ташкил қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда, бугунги кунда президент ташаббуси билан мамлакатда эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиши ҳақида сўз юритилди.

Юқори иқтисодий ўсиш, мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий кафолатларини мустаҳкамлашда давлат билан биргаликда биз – маҳаллий ҳокимлик вакиллари ҳамда бевосита иқтисодиётнинг барча тармоқларида фаолият юритаётган субъектлар билан биргаликдаги ҳаракатимиз лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хусусан тадбирдан кўзланган асосий мақсад Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, йирик инфратузилма объектлари ва корхоналар барпо этиш жараёнига чет эл инвестициялари изчил жалб қилиш масалаларига бағишланди. Анжуманда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, божхона бошқармаси, давлат солиқ бошқармаси, прокуратура ходимлари ва бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган йирик қўшма корхоналар раҳбарлари иштирок этдилар.

 

Мавзуга оид