14:11 / 28.03.2018
21780

Зокиржон Алматов Тошкент вилояти аҳолиси муаммосини ўрганди

Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ички ишлар органларининг хизмат фаолиятида ҳам ўз аксини топмоқда. Соҳада ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида бугун Тошкент вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва кенг жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда, барча соҳа вакиллари билан елкама-елка туриб, юрт осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлиги йўлида хизмат қилиб келишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари фаоллари билан мулоқотларда ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Оҳангарон туманининг маҳалла фаоллари, ёшлар, ҳокимлик ва ички ишлар органлари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳудудлардаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Фото: Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Мулоқот давомида ҳар бир маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига йўл қўймаслик, бу борада оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Содир этилган ҳуқуқбузарлик оқибатлари билангина эмас, балки унинг барвақт олдини олиш ҳамда содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф қилишга асосий эътибор қаратилди. 

Шунингдек, муҳокама давомида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботи ҳамда маҳалла фаолларининг ва ҳаётий тажрибага эга инсонларнинг тавсиялари тингланди.

 

Top