Жамият | 20:22 / 28.03.2018
11332
3 дақиқада ўқилади
Реклама

RC Cola хуштаъм гастроллари

Фото: RC Cola

Наврўзга бағишланган сайрлар ниҳоясига етди, танловлар, совринли ўйинлар ва бепул сумалак каби ёқимли бонуслар ортда қолди. Реклама намуналарини ёқтирувчилар RC Colaдан дегустация (татиб кўриш) акциясида иштирок этиб, байрамона кайфиятни давом эттиришлари мумкин. Бу гал, RC Cola компанияси пойтахтдан ташқарига чиқишни ва дегустация сайилини вилоятлар бўйлаб ўтказишга қарор қилди. 22 мартдан 2 апрелгача бўлган давр оралиғида RC Cola барча истаганларни классик америкача кола таъмини баҳолашга таклиф этади.   Дегустация тўлқини бутун республика бўйлаб ёйилади ва Ўзбекистоннинг 19 та шаҳри аҳолиси Американинг энг оммабоп ичимлиги ҳақиқий таъми билан танишиш имконига эга бўлишади. 

Фото: RC Cola 
Фото: RC Cola 

Юксак ўтказувчанликка эга жой ва ҳудудлар, яъни шаҳарларнинг йирик бозорлари ва супермаркетлари акцияларни ўтказиш жойларига айланади. Ичимлик тўлдирилган 100-граммлик брендли стакан салоҳиятли харидорга, пештахта олдида туриб ўзига берадиган қуйидаги саволларга жавоб топишида ёрдам бериши лозим:

  1. RC Cola менга ёқадими?
  2. RC Cola таъми унга ўхшаш бошқа газли ичимликлар таъмидан нима билан фарқ қилади?
  3. RC Cola ни уйда ичиш учун сотиб олса арзийдими?

Дегустация вақтида ушбу кўламли промо-акцияни бутун республика бўйлаб татбиқ этаётган "Anor Mali Promotion»  тадбирлар уюштириш агентлигининг хушмуомала ходимлари RC Cola бренди ҳақида, компаниянинг кўп йиллик тарихи ва унинг Ўзбекистон бозорига чиқиши тўғрисида ҳикоя қилиб беришади. Аҳоли хуштаъм газли ичимликни татибгина қолмай, брендли кийимдаги ходима-қизлар билан биргаликда эсдалик учун суратга тушиши ҳам мумкин.

Фото: RC Cola 
Фото: RC Cola 

Дегустация ҳозиргача Наманган, Андижон, Самарқанд, Гулистон, Жиззах, Урганч ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтди. Яқин кунлар ичида промоутерлар жамоаси Фарғона, Қўқон, Нукус, Ургут, Шаҳрисабз, Қарши, Термиз ва мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларига жўнаб кетишади. 

Қизиқарли факт: 4 кунлик дастлабки промо-акциялар вақтида 7 та шаҳарда 3 148 литр RC Cola ичилди ва 32 мингдан зиёд киши дегустация иштирокчисига айланди.

RC Cola промо-стендини ўз шаҳрингизнинг энг гавжум жойидан изланг ва ҳақиқий америкача колани татиб кўришга улгуриб қолинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид