Американинг таниқли RC Cola бренди энди Ўзбекистонда
3 август куни Тошкентда “RC Cola – асл Америка таъми” брендининг Ўзбекистонга кириб келиши муносабати билан тантанали очилиш маросими ўтказилди. Эндиликда RC Cola ичимлиги Ўзбекистонда “Family Group” МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади.
“RC Cola Launch” тадбирида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен хоним, RC Cola International президенти Эдмунд О Киффи (Edmund O’Keeffee), RC Cola International маркетинг бўлимининг вице-президенти Моши Коэн, шунингдек, қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
RC Cola бренди ҳақида
Royal Crown Cola номи билан ҳам машҳур RC Cola АҚШнинг Жоржия штатида 1905 йил Колумбиялик фармацевт Клауд А. Хэтчер томонидан ишлаб чиқилган газланган ичимликдир. Бугунги кунда RC Cola дунёнинг 55дан ортиқ мамлакатида истеъмол қилинади.
Ўзбекистонда RC Cola “Family Group” МЧЖ ҚКнинг ишлаб чиқариш қувватлари негизида ишлаб чиқарилади, бунинг учун заводнинг ишлаб чиқариш цехи компания амал қиладиган халқаро стандартларга жавоб берувчи энг замонавий ускуна билан жиҳозланган. Ичимликни тайёрлаш учун хомашё тўғридан-тўғри АҚШнинг Жоржия штатидан етказиб берилади ва пухта сифат назоратидан ўтказилади.
Шохрух Низомутдинов, RC Cola’нинг Ўзбекистондаги вакили:
“Биз ўз маҳсулотимизни ишлаб чиқаришга катта масъулият билан ёндашамиз ва газланган ичимликлар бозорини ўзлаштириш бўйича ўз олдимизга улкан мақсадларни қўйганмиз. RC Cola - кўп йиллардан буён кола таъмига эга газланган ичимликларнинг глобал бозорида пешқадамлар учлигига мустаҳкам равишда кирувчи халқаро савдо белгисидир. Маҳсулотни ишлаб чиқаришда RC Cola International гуруҳи ҳамда “Family Group” заводида йўлга қўйилган илғор ишлаш механизми яқиндан ёрдам беради”.
Моши Коэн, RC Cola International маркетинг бўлимининг вице-президенти:
“RC Cola анча вақтдан буён Россия, Грузия, Тожикистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари бозорларида мавжуд. - Биз “Family Group” компанияси тимсолида ривожланган сотув тармоғига эга ишончли ҳамкорлар топганимиздан мамнунмиз, у бизга Ўзбекистон бозорида тез ва самарали ишлашга имкон беради. Coca-Cola ва Pepsi савдо белгилари билан кескин рақобат масаласини четлаб ўтишнинг имкони йўқ, аммо бизнинг асосий афзалликларимиздан бири бу анъанавий америка коласиниг таъмини узоқ йиллар давомида сақлаб келишимизда, деб ҳисоблаймиз”.
Тақдимотдан сўнг барча йиғилганлар Family Group компанияси цехида янги ичимликларни ишлаб чиқариш йўналишини очилиш маросимига гувоҳ бўлишди. Тез кунларда RC Cola ичимлиги Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сотувга чиқарилади.
Маълумот ўрнида: RC Cola брендининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши натижасида Family Group компаниясида яна 200дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31