Жамият | 15:20 / 27.10.2017
49640
7 дақиқада ўқилади

Заводга саёҳат. Ўзбекистон бозоридаги ҳақиқий америкача кола

Биз тўй-тантана, туғилган кун ва тадбирлардаги дастурхонларни кола ичимлигисиз тасаввур қила олмаймиз. Ҳаттоки, энг нозик таъбли истеъмолчи ҳам бу оммабоп газли ичимликни ҳаётида бир марта бўлса ҳам татиб кўргани аниқ. Қолаверса, Ўзбекистонда кола ичимликлари қаторига яна бир бренд келиб қўшилди — RC Cola.

«Асл Америка таъми» дея бонг ураётган бу янги ичимлик ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар RC Cola концентрати чиндан ҳам АҚШдан келтирилишига шубҳа билдирган бўлса, яна бошқалар унинг таъми биз билган Coca-Cola билан тенглаша олмаслигини айтиб ўтган.

Шу ўринда ҳам журналист, ҳам истеъмолчи сифатида кичик бир тадқиқот ўтказишга қарор қилдик. Хўш, сиз бирон-бир маҳсулот таъмига баҳо беришдан аввал уни ишлаб чиқариш жараёни, таркибий қисми, фойдали ва зарарли жиҳатлари билан яқиндан танишиб чиқасизми? Албатта, йўқ. Камдан-кам ҳолларда киши ўзи тановул қиладиган маҳсулотларга объектив баҳо бера олади.

Тадқиқотимни даставвал «дегустация» жараёнидан бошлашга қарор қилдим. Маълумки, Ўзбекистон бозорида ҳозирда уч турдаги кола бренди мавжуд: Coca-Cola, Pepci Cola ҳамда RC Cola. Уларнинг таъмидаги фарқни аниқлаш мақсадида учтасини харид қилдим.

1. Coca-Cola – биз билган ва ўрганган одатий маза. Кучли газланган, ранги ҳам тиниқ қора.

2. Pepci Cola – биринчи ичимликка нисбатан бироз ширинроқ ва кучли газланган. Coca-Cola билан солиштирганда албатта, таъмда катта фарқ сезилади.

3. RC Cola – биз билган колани ёдга солади, бироқ ичимлик истеъмол қилганингиз сари қандайдир бошқа бир мазани ҳис қиласиз. 

Демак, ҳар бир коланинг такрорланмас лаззати, ўзгача таъми мавжудлигига яна бир ишонч ҳосил қилдик. Энди навбат - концентратга! Бироқ ундан аввал концентрат нима эканлиги билан танишиб оламиз:

Концентрат – (лотинча «Concentratus») тайёр озуқа маҳсулоти бўлиб, газли ичимликларга қўшилувчи асосий таркибий қисмдир.

Саёҳатимни RC Cola ишлаб чиқарадиган заводдан бошлашга қарор қилдим. Асосий мақсад эса ичимлик концентрати чиндан ҳам Америкадан олиб келинишига ва бошқа кўплаб қўшимча саволларга жавоб топиш эди.

RC Cola компаниясининг Ўзбекистондаги идорасига ташриф буюрганимизда бизни компания вакиллари илиқ кутиб олишди. Ходимлар билан бўлган қизиқарли суҳбат давомида янги ичимлик ҳақидаги айрим саволларга ойдинлик киритилди.

RC Cola «Асл Америка таъми» дея эътироф этилмоқда, лекин нима учун АҚШда яшайдиган кўплаб юртдошларимиз бу ичимликни билишмайди?

— Кола ишлаб чиқариладиган компаниялар орасида RC Cola ичимликлар бозорида катталиги жиҳатдан Coca-Cola ва Pepsi Cola’дан кейин учинчи ўринда туради. Барчага маълумки, АҚШдаги штатлар сони кўп бўлиб, ҳар бирининг ўз анъаналари, одатлари мавжуд. RC Cola асосан, жанубий ҳудудларда кенг тарқалган. Шунингдек, биз бошқа компанияларга нисбатан ҳали кичик корхонамиз. Компаниямиз бош идораси Жоржия штати, Колумбус шаҳрида жойлашган бўлиб, RC Cola концентрати ҳам анъаналарга содиқ қолган ҳолда ҳанузгача айнан шу ердан келтирилади.

Кола маҳсулотлари инсон саломатлигига зарарли таъсир кўрсатадими?

— Ҳар бир маҳсулот меъёридан ортиқ истеъмол қилинса, саломатликка ўз таъсирини ўтказади. RC Cola ҳам қандли диабетга чалинган беморларга, ёши кичик болаларга, қон босими ошадиган ва жигар хасталиги мавжуд инсонларга, ҳомиладор аёлларга (1 стакандан ортиғи) тавсия этилмайди. Бироқ саломатлигидан шикояти йўқ истеъмолчиларга RC Cola’ни меъёрида ичиш зарарли эмас.

Компанияда фақат кола ичимлиги ишлаб чиқариладими? Ёки фанта, спрайт каби машҳур ичимликлар муқобилини ҳам таклиф қилиш режада борми?

— RC Cola юз йиллик тарихга эга ичимлик бўлиб, компанияда бундан ташқари, RC Refresher Lemon, RC Refresher Orange, RCQ Craft каби лимон ва апелсин таъмли газли ичимликлар ҳам ишлаб чиқаради.

Нима учун 0.5, 1 ва 1.5 литрли идишларда сотувга чиқарилади? Банкали ёки шишали қадоқларда ҳам сотувга чиқариш режалаштирилганми?

— Албатта, бирор бир маҳсулотни сотувга чиқаришдан аввал унинг истеъмолчилар талаби ҳисобга олинади. Ҳозирда ичимлик харидорбоп идишларда сотувга чиқарилмоқда. Келгусида бошқа турдаги идишларда ҳам қадоқлаш имкониятларини ўрганиб чиқамиз.

Эксклюзив. RC Cola’нинг янги 0,33 литрдаги қадоғи.

RC Cola ичимлигини  қандай ҳароратда ичиш тавсия этилади?

— Одатда, 10-12 даражадаги ҳароратда ичиш тавсия этилади. Лекин кимлардир томоқ оғриғидан хавотир олса, 15 даражада истеъмол қилиши мумкин. Яна бир ҳақиқат борки, ҳарорат, инсон кайфияти, ҳолати ҳам ичимлик таъмига баҳо беришга таъсир қилади.

Шу куни биз ичимлик ишлаб чиқариладиган заводга ҳам ташриф буюриб, RC Cola концентрати келтирилган қутиларни кўздан кечирдик. Кўриб турганингиздек, концентрат чиндан ҳам Америкадан келтирилишига гувоҳ бўлдик.

Шунингдек, мен бу билан қаноатланмай, RC Cola International компаниясининг директорига хат ёздим. Қуйида мурожаатимга йўлланган жавобни ҳавола этаман:

RC Cola International раҳбарияти ҳам ичимлик концентрати чиндан ҳам Жоржия штатидаги бош заводдан Ўзбекистонга жўнатилишини тасдиқлади.

Биз мақоламизда холислик бўлиши учун бошқа кола брендларига ҳам мурожаат қилдик. Coca-Cola ва Pepsi Cola’нинг Ўзбекистондаги идораларига концентратлар қаерда тайёрланишини сўраб, боғланганимизда, компания вакиллари бу маълумот сир тутилишини айтиб, ҳеч қандай изоҳ беришмади.

Нима ҳам деймиз? Биз учун RC Cola Ўзбекистон заводида олган янги маълумотларимиз ҳам етарлича таассурот қолдирди.

Дарвоқе, биласизми?

·RC Cola «Royal Crown» (Қироллик тожи) сўзининг қисқартмасидир.

·Илк бор RC Cola 1905 йилда колумбиялик фармацевт Клауд А. Ҳэтчер томонидан ишлаб чиқилган.

·Ҳозирда у дунёнинг 55дан ортиқ мамлакатида истеъмол қилинади. 

·Ичимлик концентранти муддатга қараб, самолёт ёки денгиз йўли орқали Ўзбекистонга олиб келинади.

RC Cola дунёда 3 катта инновация киритган:

1.1958 йилда  биринчи парҳез коласига асос солинган (аввалига парҳез маҳсулоти сифатида чиқарилган), кенг омма учун 1962 йилдан ишлаб чиқарила бошланган.

2. 1964 йилда – биринчи  юқори даражали поп-сода.

3. 1980 йилда – биринчи кофеинсиз RC Cola.

Бугунги кичик тадқиқот натижасида ўзим учун чинакамида «янгича Америка таъми»ни кашф қилдим. Шуни ишонч билан айта оламанки, RC Cola – шубҳасиз, Америкадан келтирилувчи ҳақиқий кола ичимлигидир.

Феруза Авазова

Мавзуга оид