Трамп Путин билан Скрипаль ҳақида нега гаплашмагани айтилди
АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши вакили Майкл Энтоннинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан ўзаро мулоқот чоғида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши ҳақида гаплашмаган, сабаби Трамп қуруқ сўзлардан кўра ҳаракатни маъқул кўради. Бу ҳақда РИА «Новости» маслаҳатчининг CNN’га берган интервьюсига асосан хабар бермоқда.
«У Путин билан суҳбатда заҳарланиш мавзусини кўтармаганига сабаб шундаки, АҚШ ушбу мулоқот чоғида мамлакатдан россиялик дипломатларни чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилаётганди. Президент Трамп кўп бора айтадики, у қуруқ сўзларни ёқтирмайди, балки аниқ хатти-ҳаракатларни амалга оширишни хуш кўради», - дея айтиб ўтди Энтон.
Вакилнинг қўшимча қилишича, АҚШ раҳбари Россия билан муносабатлар яхшиланишини хоҳлайди, бироқ айни дамда Россия томони Қўшма Штатлар манфаатига зид бўлган йўлни танлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Ғарб қандай шартда Россия билан дўст бўлишини айтганди.
Мавзуга оид
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21 / 23.11.2024
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024