Ўзбекистон | 17:04
692
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев телефон орқали Владимир Путин билан мулоқот қилди

Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Турли даражалардаги самарали алоқалар мамнуният билан қайд этилди. Парламентлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаол ривожланмоқда.

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, йил бошидан буён 23 фоизга ошди. Саноат, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим соҳаларда, шу жумладан, минтақалар даражасида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид