Жамият | 14:35 / 29.03.2018
11697
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда ота ўғлини пичоқлади

Фото: Kun.uz

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида пичоқбозлик рўй берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 27 март куни соат 12.30ларда, “С.Раҳимов” маҳалласи Амангелди кўчасида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1964 йилда туғилган К.А. Ғазалкент шаҳар Туркистон кўчасида жойлашган ошхона омборхонасида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи ўғли, 1986 йилда туғилган К.К.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада К.К. касалхонага ётқизилган. К.А. қўлга олинган.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид