Спорт | 20:07 / 29.03.2018
9663
2 дақиқада ўқилади

Суперлигада дастлабки ҳет-трик «Қизилқум»га ғалаба келтирди

Фото: PFC Qizilqum

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган дастлабки учрашувда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси ўз уйида аутсайдер бўлиб турган Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлишига қарамасдан, иккинчи бўлимда меҳмонларнинг легионер ҳужумчиси Элгужа Григалашвили аввалига 46, кейин эса 84 ва 87-дақиқаларда гол киритиб янги форматда ўтаётган суперлигада бундай натижага эришган илк футболчига айланди. Мезбонларнинг бу голга берган ягона жавоби эса, уларни фақатгина йирик мағлубиятдан қутқариб қолди.

Натижада «Қизилқум» илк ғалабасини нишонлаб 4 турдан кейин 3 очко жамғарган ҳолда 9-ўринга кўтарилиб олди. «Сўғдиёна» эса 1 очко билан сўнгги ўринга тушиб кетди.

Ўзбекистон суперлигаси
4-тур

«Сўғдиёна» – «Қизилқум» 1:3 (0:0)
«Сўғдиёна» стадиони. 9380 томошабин
Голлар: Сардор Азимов (87) — Элгужа Григалашвили (46, 84, 87).
«Сўғдиёна»: 23. Дилшод Ҳамроев, 3. Азамат Исроилов (9. Сардор Азимов, 72), 4. Элёр Орифов, 5. Фарҳод Мираҳматов, 7. Дониёр Одилов (99. Нурилло Тўхтасинов, 46), 10. Шоҳруз Норхонов, 15. Шоҳрух Холматов, 19. Алишер Зиёвуддинов, 31. Жаҳонгир Абдумўминов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Иззатилла Абдуллаев (14. Сирож Мелиев, 79).
«Қизилқум»: 1. Эркин Жабборов, 7. Нодирхон Камолов, 10. Алишер Саноев (18. Самандар Шодмонов, 34), 11. Дониёр Усмонов (9. Ҳумоюн Абдуалимов, 79), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 84. Неманья Йованович (8. Акмал Рустамов, 90+2).
Огоҳлантиришлар: Дониёр Усмонов (24), Тоҳир Шамситдинов (25), Артур Геворкян (68).
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Ф. Янсупов (Тошкент)

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид