12:59 / 30.03.2018
8401

Ҳамқишлоғини пичоқлаб, жароҳат етказди

Фото: Иллюстратив фото

Тошкент туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 28 март куни соат 08.30ларда, “Ҳасанбой” МФЙ Шоюсупов кўчасида яшовчи, 1996 йилда туғилган С.Т. Тутзор кўчасида ўзаро жанжал оқибатида, 1990 йилда туғилган О.Н.нинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Top