Президент Жиззахда қурилиш материаллари корхоналарини кўпайтириш бўйича топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳри Мустақиллик кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди.
Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, бу ерда 10та 7 қаватли уй барпо этилмоқда. Жорий йил Мустақиллик байрами кунлари ушбу уйларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида 420та оила янги уйли бўлади.
«Биргина бу эмас. Ҳали олдинда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари талайгина. Шароф Рашидов тумани Учтепа шаҳарчасида кўп қаватли, «Тоқчилик» қишлоқ фуқаролар йиғинида арзон уй-жойлар қуриш, Ислом Каримов кўчаси бўйича замонавий инфратузилма объектлари барпо этиш, Тошкент ва Алишер Навоий кўчалари кесишган ҳудуд қиёфасини ўзгартириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа лойиҳалар режалаштирилган», дейилган хабарда.
Давлат раҳбари бу ишларга зарур қурилиш материалларини вилоятнинг ўзида ишлаб чиқариш, бу борадаги тажриба ва технологияга эга заводларни жалб этиб, шундай корхоналар ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.
Мавзуга оид
22:09
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
19:02 / 09.09.2024