14:50 / 30.03.2018
27260

Юлия Скрипалнинг аҳволи ҳақида янги маълумотлар берилди

Фото: Facebook/Yulia Skripal

ГРУ собиқ зобити Сергей Скрипаль қизи Юлиянинг аҳволи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. У яқинда ўзига келганди, деб хабар қилмоқда Sky News.

Шифохонадан хабар беришларича, Юлия Скрипаль энди ўта оғир ҳолатда эмас ва «тезлик билан тузалмоқда». Қиз, телеканалнинг таъкидлашича, овқат ейиши ва сув ичиши мумкин.

Унинг отаси ҳамон ўта оғир аҳволда қолмоқда.

Расмийларнинг умид қилишича, қиз кўрсатмалар бера олади ва заҳарланишдан аввал юз берган ҳодисалар ҳақида батафсил айтиб беради.

Мавзу
Скрипаль иши

Буюк Британия фойдасига жосуслик қилган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль 4 март куни заҳарланди. Буюк Британия бу суиқасдда Россияни айблади

Барчаси
Top