Жаҳон | 17:08 / 31.03.2018
7959
2 дақиқада ўқилади

Саакашвили Порошенко уни Савченконинг ишига боғламоқчи эканини маълум қилди

Фото: Reuters

Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, Украина президенти Пётр Порошенко уни Олий рада депутати Надежда Савченконинг давлат тўнтариши бўйича иши иштирокчиларидан бирига айлантирмоқчи. У бу ҳақда NewsOne эфирида маълум қилган.

«Савченкога келадиган бўлсак. Порошенконинг ўзи бу ишлар ўзаро боғлиқ бўлишини жуда хоҳламоқда. Улар айни дамда давлат тўнтариши бўйича катта ишни тайёрлашмоқда, у ерда ҳам Савченко, ҳам Саакашвили бўлади», - дея айтиб ўтди у.

Шунингдек сиёсатчининг аниқлик киритишича, Украина ҳукумати бу ишдан ўз муваффақиятсизликларини яшириш мақсадида фойдаланмоқчи.

Бундан ташқари, Саакашвилининг қайд этишича, Савченкони адекват инсон деб ҳисобламайди.

«Биз Надя Савченкони адекват деб ҳисоблашдан йироқмиз. Очиғини айтганда, бу аёлнинг бошида ҳеч нарса йўқ», - дея маълум қилди у. Унинг қўшимча қилишича, депутат «аҳмоқ, масъулиятсиздир».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Савченко Украина президентлигига номзод бўлишга ваъда берганди.

Мавзуга оид