Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коста-Рикада президент сайловларининг 2-тури бўлиб ўтади
1 апрелда Коста-Рикада президент сайловларининг 2-тури бўлиб ўтмоқда. Унинг якунларига кўра Марказий Америка республикасининг янги президенти номи маълум бўлади. Президент лавозимига “Миллий тикланиш” партияси номзоди Фабрисио Альварадо Муньос ва етакчи “Фуқаролик ҳаракати” партияси номзоди Карлос Альварадо Кесада даъвогарлик қилмоқдалар. Овоз беришда 3,3 млн киши иштирок этиш ҳуқуқига эга.
4 февралда ўтган 1-турда Альварадо Муньос ғолиб бўлган. Унга 29,4 фоиз овоз берилган. Альварадо Кесада эса 21,6 фоиз овоз тўплаган.
Коста-Рика университети сиёсий тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган жамоат фикри сўровномаси натижаларига кўра, 2-тур олдидан икки номзод ўртасидаги фарқ минимумгача қисқарган. Альварадо Муньосни сўралганларнинг 43 фоизи, унинг рақибини 42 фоизи қўллаб-қувватлашини айтган. Яна 15 фоиз сўралганлар кимга овоз бериш бўйича ҳали бир қарорга келмаганларини айтишган. Айнан уларнинг овозлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Янги президент ўз лавозимини 8 майдан бошлаб 4 йилга бажаришга киришади.
Мавзуга оид
21:47 / 18.11.2025
Дунёда сайёҳлар учун энг ардоқли бўлган мамлакат маълум қилинди
21:33 / 22.04.2025
Коста-Рикада Поас вулқони ҳаракатга келди
19:02 / 03.04.2025
Коста-Рика собиқ президентининг Америка визаси бекор қилинди
21:05 / 16.03.2025