Жаҳон | 21:20 / 01.04.2018
4178
2 дақиқада ўқилади

Швецияда парвозларга солиқ кучга кирди 

Фото: РИА Новости / Александр Вильф

Швеция аэропортларидан парвоз амалга ошириш учун янги солиқ 1 апрелдан амал қила бошлади. Бу ҳақда Швеция радиоси SR хабар бермоқда.

“Бугундан Швециядан парвозларга солиқ киритилмоқда. Иқлим билан боғлиқ бу чора ҳам қўллаб-қувватланганди, ҳам танқид қилинганди”, деб хабар берди радио.  

Маълум қилинишича, солиқ қиймати Швеция ичида ва Европа Иттифоқига сафарлар учун 60 кронни (5 евро) ташкил қилади. Ундан узоқроққа парвозлар рейс давомийлигига қараб 250 крондан (23 евро) 400 кронгачани (36 евро) ташкил қилиши мумкин. Солиқ йўловчиларга солинмайди, у авиакомпанияларга нисбатан киритилган. Бу чипталар нархи ошишини англатиши-йўқлиги ҳозирча номаълум. Ҳукумат буюртмаси билан солиқ киритилишидан аввал ўтказилган таҳлилга кўра, иссиқҳона газлари чиқарилиши 2 фоизгача қисқариши мумкин ва одамлар камроқ учишлари кутилмоқда.

“Бу солиқ чиқинди газларга бевосита боғлиқ эмас, бироқ бу муҳиммас, шунчаки парвоз сабабли иқлимга таъсир учун ҳақ тўланишини қаердадир бошлаш керак эди”, деб айтган Швециянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан транспорт масалалари бўйича мутахассис Матс Бьёрселль солиққа изоҳ бериб.

Радиода таъкидланишича, янги солиқ мамлакатда бирдек қабул қилинмаган. Мисол учун, мухолиф Марказ партиясининг фикрича, иқлим бўйича ишлашда амалий усул биоёқилғига ўтишни тезлаштириш бўлади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид