Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитой маҳсулотларига қўшимча божлар киритмоқчи
Фото: REUTERS/Brian Snyder
АҚШ президенти Дональд Трамп жорий ҳафтада қўшимча импорт божлари киритилувчи Хитой маҳсулотлари рўйхатини тақдим қилади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Тахмин қилинишича, янги божлар АҚШга импорти йилига 50-60 млрд долларни ташкил қилувчи маҳсулотларга нисбатан киритилади. Биринчи навбатда, санкциялар остига юқори технологик тармоқлар маҳсулотлари тушади. Бу тармоқларнинг ривожлантирилиши Хитой саноатини модернизация қилиш стратегияси – “Хитойда ишлаб чиқарилган 2025”’да кўзда тутилган.
Санкциялар Хитойни АҚШ компанияларини уларнинг манфаатларига тўғри келмайдиган ҳолда Хитойга интеллектуал мулк берилишига мажбурлаш сиёсатидан воз кечишга мажбур қилади.
Хитой 2 апрелдан АҚШдан келтирилувчи 128 номдаги маҳсулотга 25 фоизгача бож тўлови киритди. Пекин шу йўл билан АҚШнинг пўлат ва алюминийга қўшимча божлар киритишига жавоб қилган.
Мутахассислар АҚШ ва Хитой савдо уруши ёқасида турганидан, бу эса бутун дунёда иқтисодий ўсишга хавф солишидан хавотир билдиришган.
Мавзуга оид
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026