Жаҳон | 21:50 / 03.04.2018
7721
1 дақиқада ўқилади

Америкалик ўқувчиларга ичи кўриниб турадиган рюкзаклар тутиш мажбурияти қўйилди

Фото: Oblvesti

АҚШнинг Паркленд шаҳрида мактаб ўқувчиларига бу шаҳардаги мактаблардан бирида юз берган оммавий қотилликдан кейин ичи кўриниб турадиган шаффоф рюкзаклар тутиш мажбурлаб қўйилди. Шу тариқа ўқувчиларда мактабга қурол ёки бошқа тақиқланган нарсалар, мисол учун, гиёҳванд модда олиб ўтишга имконият кам бўлади. Рюкзаклар бепул берилади. Мактаб раҳбарияти февраль ойида юз берган қотилликдан кейин шу йўл билан хавфсизликни кучайтиришга қарор қилган.

Ўшанда оммавий қотиллик содир этилган мактабнинг собиқ ўқувчиси, 19 ёшли Николас Круз яримавтоматик милтиқдан 17 кишини отиб ташлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид