Жаҳон | 19:38 / 03.04.2018
11509
1 дақиқада ўқилади

Астрономлар Ердан энг олис жойлашган юлдузни очишди

Фото: nasa.gov

Астрономлар халқаро гуруҳи Ердан энг олис жойлашган якка юлдузни очишди. Бу юлдуз ердан 9 млрд ёруғлик йилига тенг узоқликда жойлашган. Юлдузнинг очилгани ҳақидаги хабар Женева университети сайтида жойлаштирилган.     

Таъкидланишича, юлдуз Hubble телескопи ёрдамида кузатувлар олиб борилаётганда “гравитацион линза эффекти” эвазига топилган. Юлдузнинг нурини кучайтирган ва уни телескопда кўришга имкон берган линза ролини Ердан 5 млрд ёруғлик йили узоқлигида жойлашган MACS J1149+2223 галактикалар тўдаси ўйнаган. Топилган юлдуз мовий супергигант бўлиб, Қуёшдан 100 минг марта ёрқинроқдир. Олимлар унга Икар деб ном беришди.

Миннесота университети мутахассиси Патрик Келлининг айтишича, бу юлдуз ўта янги юлдузлар портлашларидан ташқари, ҳозиргача ўрганилган энг олис юлдузлардан камида 100 марта олисроқ жойлашган.   

Женева университетида таъкидланишича, бу кашфиёт олис жойлашган якка юлдузларни ўрганишнинг янги босқичи бошланганини англатади.

Мавзуга оид