“Борига барака” шоуси шартлари қиморга кирадими?

Фото: “ZO’R” TV
Бугун Ўзбекистонда фаолият юритаётган кўрсатувлар бир-биридан ранг-баранг, бир-биридан қизиқарли. Мазмунан турфа хил. Ана шундай кўрсатувлардан бири “Борига барака” шоуси. Бу кўрсатув эл орасида анчайин тез оммалашди ва шунга яраша айрим гап-сўзлар ҳам пайдо бўлди. Яъни бу кўрсатувда қатнашиб, ўйнаш қиморлиги ҳақда. Savollar.islom.uz порталига юборилган саволлардан бири айнан шу ҳақда бўлди.
“Ассалому алайкум! Ҳозирда телеканаллардан бирида БОРИГА БАРАКА кўрсатуви бeрилмоқда. Жуда кўп инсонлар шунда иштирок этишмоқда. Ўйин шарти: 5000 сўм уларнинг ҳисобига ўтказгандан кeйин иштирокчига айланилади. Ўйинда иштирокчини шу пулни ўтказган инсонлардан танлаб олишади. Кейин шу ўйинга таклиф қилишади ва у инсон нимадир ютиб олиши аниқ. Шу ўйин қимор шартларига тўғри кeладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ушбу саволга қуйидаги тартибда жавоб берган:
“Ва алайкум ассалом! Ҳа қимор бўлади, чунки икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз.
إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاء فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللّهِ وَعَنِ الصَّلاَةِ فَهَلْ أَنتُم مُّنتَهُونَ
91. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайдир. Энди тўхтарсизлар?!
Валлоҳу аълам!”.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00
-
Шавкат Мирзиёев OTP Group Бошқаруви раиси Шандор Чани билан учрашди
Ўзбекистон | 19:00
-
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
Жамият | 18:52
-
Трамп ижтимоий тармоқлардан шаҳвоний-дипфейк тасвирларни ўчиришни талаб қилувчи қонунни имзолади
Жаҳон | 18:51
Мавзуга оид

11:18 / 13.01.2025
Сурхондарёда Афғонистонга экспорт қилинган унни сотиб, пулини онлайн қиморга тикиб юборган ҳайдовчи 3 йилга қамалди

19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди

13:10 / 11.12.2024
Навоийда электромонтёр 12 кишининг номига кредит олиб, онлайн қиморга ютқазиб қўйди

16:43 / 27.11.2024