Эрдўған ва Путин 20 млрд долларлик АЭС қурилишига старт берди
Россия ва Туркия президенти Владимир Путин ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўған видеоконференция режимида Туркияда “Оққую” АЭС қурилишининг бошланиш маросимида иштирок этди.
“Оққую” АЭСи - BOO ("build-own-operate", "қур-эгалик қил-фойдалан") модели бўйича амалга оширилаётган дунёдаги биринчи АЭС лойиҳаси. Бу моделга мувофиқ, Россия станцияни қуради, унга эгалик қилади ва фойдаланади.
Ҳукуматлараро имзоланган битимга кўра, акцияларнинг камида 51 фоизи рус компанияларига тегишли бўлади, қолган 49 фоизи ташқи инвесторларга сотиб юборилиши керак.
“Оққую” АЭС лойиҳаси "3+" авлодидаги ВВЭР-1200 Россия реактор қурилмаларига эга тўртта энергоблокни ўз ичига қамраб олади. Улар энг юқори хавфсизлик стандартларига жавоб беради. Ҳар бир энергоблокнинг қуввати 1200 МВт.га тенг. Лойиҳа қиймати – қарийб 20 млрд доллар.
РФ ва Туркия ўртасида мамлакат жанубий қирғоғидаги Мерсин вилоятида “Оққую” майдончасида атом электрстанциясини қуриш ва фойдаланишга топшириш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро битим 2010 йилнинг 12 май куни имзоланган.
“Оққую” АЭС 1-4-рақамли энергоблокларнинг саноат мақсадида фойдаланиш 2023, 2024, 2025 ва 2026 йилларнинг апрель ойларига мўлжалланган.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024
Кремлда Путин ва Словакия бош вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди
10:43 / 23.12.2024