Жаҳон | 15:03 / 03.04.2018
3920
1 дақиқада ўқилади
Fox Sky телеканалини Disney’га сотиши мумкин
21st Century Fox Британиянинг Sky телеканалини Walt Disney’га сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.
Аниқлик киритилишича, Fox Sky’нинг 61 фоизини харид қилиш билан боғлиқ муаммога ечим топиш мақсадида шундай таклиф билан чиқмоқчи.
Fox вакилларининг сўзларига кўра, Disney Sky News’ни харид қилишга қизиқиш билдирган ва бу Disney’нинг 21st Century Fox активларини сотиб олиш бўйича битим қандай кечаётганидан қатъий назар юз берди.
Бундан ташқари, Fox Sky News’ни қолган Sky’дан 15 йиллик оператив эркинлик билан ажратишни, шунингдек, Fox кафолати остида молиялаштиришни таклиф қилган.
Мавзуга оид
21:05 / 02.12.2021
Walt Disney кинокомпаниясига илк бор аёл киши раҳбар этиб тайинланди
15:17 / 26.11.2020
Walt Disney компанияси 32 минг ходимини ишдан бўшатади
07:40 / 26.02.2020
Walt Disney’га янги бош директор тайинланди
21:30 / 17.12.2019