Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тажовузкор ғоз бир ўзи америкалик ҳарбийларга “чақириқ ташлади” (видео)
Интернетда АҚШнинг Оклахома штатидаги ҳарбий базада ғознинг ҳарбийларга “ҳужуми” видеоси пайдо бўлди.
Видео ҳарбий қисмдаги кузатув камералари томонидан қайд қилинган. Роликда ғоз ҳарбийлардан бирига ёпишгани, ҳарбий эса ғоздан ҳимояланмоқчи бўлаётгандек ҳаракатлар қилиб, охири қочиб қолганини кўриш мумкин.
Шундан кейин ғоз йўлакчада мағрурона юришда давом этади, ортда келаётган ҳарбийлар эса унинг олдидан бироз ҳайиққанча, тез-тез ўтиб кетишга ҳаракат қилишади.
Видеога изоҳда айтилишича, воқеа юз берган Форт Силл ҳарбий базасида Стив ва Бренда лақабли иккита ғоз яшайди. Видео муаллифларининг бири изоҳича, “Стив айниқса жаҳлдор ҳолатда бўлган”.
Роликка қолдирилган ҳазиломуз изоҳлардан бирида америкалик “бақувват йигитлар” оддийгина ғоздан “қўрқиб кетишгани” айтилган.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026