Жаҳон | 18:00 / 04.04.2018
9633
2 дақиқада ўқилади

«Истеҳзо ва жирканиш». Британия Россияни КҚТТга ҳурматсизликда айблади

Фото: Pixabay

Британиянинг КҚТТ (Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот)даги доимий вакили вазифасини бажарувчи Жон Фогго Россия томонини кимёвий қурол бўйича конвенция, КҚТТ ва ташкилот техник котибиятига ҳурматсизликда айблади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳамон саволларга жавоб тақдим этмади: Россия Солсберида фойдаланган асаб-фалажловчи моддани қандай қилиб ишлаб чиққани ва ўзининг кимёвий қурол захиралари устидан назоратни йўқотгани бўйича. У Россия томони асаб-фалажловчи модда қўллангани бўйича ҳолатга истеҳзо ва жирканиш билан муносабатда бўлганига эътибор қаратган.

«Россия КҚТТ ижро кенгашининг навбатдан ташқари сессиясини бугун ўтказишни талаб қилаётгани яна бир сурбетлик ҳолати. Бу КҚТТ Буюк Британияга 8-моддага мувофиқ ҳолда икки томонлама техник ёрдам кўрсатиш жараёнини якунламасдан юз бериши керак экан, ҳамда бундай хатти-ҳаракат кимёвий қурол бўйича конвенция, КҚТТ ва техник котибиятга ҳурматсизлик саналади», - дея маълум қилган Фогго.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КҚТТдаги Британия делегацияси Россиянинг Скрипаль иши бўйича таклифини рад этганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид