Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидаларининг кескин қисқариши кутилмоқда
Фото: Президент матбуот хизмати
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга давлат хизматлари бўйича электрон ахборот тизими ва электрон маълумотлар базасини яратиш, барча давлат хизматлари марказларини оптик толали интернетга улаш бўйича топшириқлар берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабарига кўра, давлат хизматлари кўрсатиш қамрови ва сифати аҳолининг ахборот технологияларидан фойдаланиш малакасига жиддий эътибор қаратилган. Шу боис жисмоний ва юридик шахсларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиш ва олишга ўргатиш масаласи алоҳида таъкидланган.
Тадбиркорларга қулайликларни янада ошириш, лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидаларини кескин қисқартириш ва соддалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Хусусан, барча рухсатнома ва лицензияларни электрон тизим орқали тақдим этиш имконини берадиган “Лицензия” ахборот комплексини тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда соҳага масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди. Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганди.
2018 йил 1 январдан “ягона дарча” марказлари Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказларига айлантирилди. Бугунги кунда мамлакатимиз бўйича 201 та ана шундай марказлар ташкил этилган. Улар томонидан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш, фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, лойиҳа ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат бериш, якка тартибда уй-жой қуришга рухсат бериш, сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсат бериш каби хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
13:38 / 23.09.2025
Тадбиркорлик субъектларини назорат қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
11:21 / 20.01.2024
Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келганда тадбиркорнинг фаолияти чекланади ёки тўхтатиб турилади
19:26 / 17.02.2023
Хусусий бизнес ва кичик тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги улуши 29,5 фоизга етди
20:22 / 12.02.2021