Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд туманидаги машина бозори бошқа жойга кўчирилади
Самарқанд туманидаги “Мароқанд” деҳқон бозорининг филиали бўлган автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган, деб хабар бермоқда ЎзА.
"Самарқанд туманидаги “Мароқанд” деҳқон бозорининг филиали бўлган автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилган ҳолда унинг ҳудуди балиқчилик хўжалиги инновацион илмий ўқув маркази, балиқчилик лабораторияси, махсус мактабгача таълим муассасаси, меҳмонхона ва кўп қаватли турар жойлар барпо этиш учун “Оқ амур балиқлари” фермер хўжалигига ажратиб берилади", дейилади хабарда.
Самарқанд туман архитектура ва қурилиш бўлими маълумотларига кўра, ҳозирда автомобиль бозори учун туман ҳудудидан жой танланмоқда.
Мавзуга оид
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
11:21 / 06.11.2025
“Кимнидир айбламайман” – қўшалоқ фалокатдан омон қолган йигит
13:33 / 11.03.2025
Самарқанд вилоятида учта тарихий масжид бузиб ташланди
17:22 / 17.10.2024