Ўзбекистон | 16:41 / 05.04.2018
21087
2 дақиқада ўқилади

6 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кузатилади

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 апрель куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси 5-7, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, Устюртда  кечаси 5-10 даража совуқ,  кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ  бўлади. Хоразм вилоятида  кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ, чўл ҳудудида кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ  бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 8-13,  кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд худудларида қор кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 1-6 даража совуқ,  кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид