Жамият | 17:01 / 05.04.2018
6495
3 дақиқада ўқилади

Андижон ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан савдо мажмуаларида амалий машғулотлар ўтказилди

Фото: Андижон ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Андижон шаҳрида 1 та йирик савдо-кўнгилочар комплекси, 3 та йирик савдо мажмуалари ва 4 та бозор фаолият юритмоқда. Уларда тизим ходимлари томонидан мунтазам равишда профилактик тадбирлар ташкил этилиши йўлга қўйилган. Шу кунларда одамлар кўп тўпланадиган масканларда ёнғин ўчириш тактик ўқув машғулотлари режа асосида ўтказилмоқда.

Ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотлари содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва кўнгилсиз ҳолатларни ўз вақтида, тез бартараф этиш, маскандаги ишчи ходимлар ва фуқароларни эвакуация қилиш, ҳудуддаги ёнғинга қарши сув таъминотини ўрганиш, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлиги ва касб маҳоратини оширишга қаратилмоқда.

Фото: Андижон ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Андижон ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекси” очиқ акциядорлик жамиятида ўтказилган ёнғин ўчириш амалий тактик машқида давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари, Андижон шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлимидан асосий ва махсус ёнғин ўчириш автомобиллари, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда вазиятлар бошқармалари, тез тиббий ёрдам, электр, газ ва “Сувоқова” идораларидан авария қутқарув гуруҳлари, мутасаддилар, 118 нафар ишчи-хизматчилар ва фуқаролар иштирок этдилар.

Машғулотда ёнғин ўчирувчилар шартли ёнғинни қисқа фурсатда, сифатли бартараф этдилар. Қутқарувчилар, тиббиёт, газ, электр тармоқлари идоралари ходимлари ўзларига бириктирилган вазифаларни аниқ ва хатоларсиз уддалашга ҳаракат қилдилар.

Фото: Андижон ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Андижон ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Андижон ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Шу каби машғулот Андижон шаҳридаги «Холис» савдо мажмуасида  ташкил этилди. Машғулотда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув бўлинмаси, ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг махсус гуруҳлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш бошқармалари, тез тиббий ёрдам хизмати, телекоммуникациялар боғламаси, электр тармоқлари, газ ва «Сувоқова» корхоналари вакиллари, масканнинг 110 нафар ишчи-хизматчилари иштирок этдилар.

Ушбу йўналишдаги ишлар режа асосида давом эттирилмоқда.

Улуғбек Қосимов,
Андижон вилояти ИИБ ЁХБ
бош мутахассиси, капитан.

Мавзуга оид