Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусдаги омборхонада ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида омборхонанинг 150 метр квадрат майдонида қурилиш моллари ёниб зарарланган.
Нукус шаҳридаги омборхонада ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 8 октябр куни соат 12:47 да ФВБга Нукус шаҳри, “Жеке Терек” МФЙ жойлашган қурилиш моллари сақланиб келинган омборхонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:53 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 13:09 да ўраб олинган ва соат 13:15 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида омборхонанинг 150 метр квадрат майдонида қурилиш моллари ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026