Ўзбекистон | 23:28 / 05.04.2018
4753
1 дақиқада ўқилади

Ташқи сиёсий концепция ҳужжати янги таҳрирда ишланади

Республикасининг Ташки сиёсий концепцияси янги таҳрирда қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган фармонда шундай дейилади. 

Ҳужжат матнида ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг Ташки сиёсий концепцияси (янги таҳрири) лойиҳаси киритиши белгиланган. 

Мазкур концепция Ўзбекистон Республикаси ва хорижий шериклар ўртасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ўрта ва узоқ муддатли манфаатларига асосланган икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини назарда тутувчи​ асосий ҳужжат ҳисобланади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид