iPhone сервис марказга келган аёлнинг қўлида портлаб кетди
Хитойнинг Хэйлунцзян провинциясида истиқомат қилувчи аёлнинг қўлидаги iPhone портлаб кетди. Натижада у куйиш жароҳатларини олган. Ҳодисанинг қизиқ томони шундан иборатки, у аёл ўз смартфонини олиб келган сервис марказда юз берган, деб хабар қилмоқда Setn.com.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, январда у Тунцзяне шаҳридаги сервис марказга мурожаат этиб, iPhone’нинг батареясини алмаштирган, сабаби эскисида қувват тез тугай бошлаган. "Янгиси" ўзини ёмон кўрсатди ҳамда 3 апрель куни кечқурун аёл яна устахонага йўл олди. У смартфондаги барча камчиликларни санаётганида, қурилма эгасининг қўлида портлаб кетган.
Олов аёлнинг юзига келиб урилди, сўнг кийимига тарқалди. Натижада у юз ва чап қўл куйиши билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилди.
Ҳодисадан сўнг жабрланувчи Apple қўллаб-қувватлаш хизматига чиқди, бироқ товон пулида рад жавоби берилди – маълум бўлишича, сервис маркази расмий сертификатга эга бўлмаган ҳолда ишлаган.
Аккумулятор нима сабабдан портлаб кетгани номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
23:01 / 27.11.2024
Фарғонада 750 млн сўмлик iPhone телефонларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
16:30 / 29.10.2024