Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Аксийск туманидан йўқолиб қолган от Ўзбекистон ҳудудида топилди ва эгасига қайтарилди. Бу ҳақда Жерге-Тал қишлоғида яшовчи Анорбек Акбарали ўғли хабар берди, деб ёзмоқда Turmush.
Унинг сўзларига кўра, 23 март куни қишлоқдан 4 қорамол ва 1та отни ўғирлаб кетишган, бу ҳайвонлар икки оилага тегишли бўлган.
«14 кун аввал Жерге-Тал қишлоғида номаълум шахслар 4та қорамол ва 1та отни ўғирлаб кетди. Бироқ, от Ўзбекистон ҳудудида топилди ва эгасига қайтарилди. Бугунги кунга келиб йўқолган қорамоллар ҳозирча топилмади», - дея айтиб ўтган А.Акбарали ўғли.