Спорт | 20:25 / 07.04.2018
6667
1 дақиқада ўқилади

«3:0».​ Алиёр Норалиев рақибига имконият қолдирмади

Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Venezuela Caciques» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг навбатдаги жанги бўлиб ўтди.
-64 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Алиёр Норалиев «Venezuela Caciques» вакили Кристиан Паласио​га қарши рингга кўтарилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, беш раунд давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра «Uzbek Tigers»​​ вакили Алиёр Норалиев​ 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Venezuela Caciques» жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 3:0 кўринишини олди.

Навбатдаги жангда -75 кг вазн тоифаси вакили Исроил Мадримов Кейбер Гонсалес​га қарши рингга чиқади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид