Сооронбай Жээнбеков апрель воқеаларида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 2010 йилнинг апрель ойи ҳодисаларида ҳалок бўлганлар хотирасига атаб «Ата-Бейит» мемориал комплексида барпо этилган деворга гулчамбарлар қўйиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, гулчамбарлар қўйиш маросимидан сўнг ҳалок бўлганларнинг ҳақига дуо қилинган.
Тадбирда собиқ президент Роза Отунбаева, Жогорку Кенеш спикери Достонбек Жумабеков, бош вазир Сапар Исоқов, шунингдек, 2010 йилнинг 7 апрель куни ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг қариндошлари, апрель воқеалари иштирокчилари, Жогорку Кенеш депутатлари, ҳукумат аъзолари, Қирғизистон давлат органлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Мавзуга оид
20:20 / 12.10.2024
Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси раҳбари ходимларига 5-6 фарзандли бўлишни буюрди
20:39 / 03.10.2024
Садир Жапаров Қирғизистонда яшовчи миллиардерлардан ёрдам сўради
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
18:44 / 02.10.2024