Спорт | 20:48 / 07.04.2018
8425
1 дақиқада ўқилади

Исроил Мадримов ғалабали юришни давом эттирди 

Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Venezuela Caciques» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг тўртинчи жанги бўлиб ўтди.

-75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов​ «Venezuela Caciques» вакили Кейбер Гонсалес​га қарши рингга кўтарилди. Жанг Мадримовнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, беш раунд давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра «Uzbek Tigers»​​ вакили Исроил Мадримов​ 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Venezuela Caciques» жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 4:0 кўринишини олди.

Навбатдаги жангда -91 кг вазн тоифаси вакили Санжар Турсунов Хуан Висенте Диас​​га қарши рингга чиқади.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид