Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рублнинг евро ва долларга нисбатан курси минимумни такрорлади
Москва биржасидаги савдоларда евронинг рублга нисбатан курси 3,71 фоизга ўсди ва бир евро учун 74,03 рублга етди. Бундан савдолар ҳақидаги маълумотлар дарак бермоқда.
Сўнгги маротаба евронинг 74 рубллик даражадаги курси 2016 йилнинг 4 августида кузатилганди.
Доллар ҳам Москва биржасида рублга нисбатан анча мустаҳкамланди. Хусусан, Америка валютаси курси аввалги савдолар якуни даражасига нисбатан 3,54 фоизга ошди, бир доллар учун 60,24 рубль.
Рубль ва Россия бозорининг кучсизланиши 6 апрель куни АҚШ ҳукумати томонидан россиялик қатор мансабдор шахслар, тадбиркорлар компанияларга нисбатан санкциялар жорий этилгани фонида юз бермоқда.