Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Дубайда нуфузли мукофотни қўлга киритди
2018 йил 9 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида анъанавий Annual Investment Meeting (AIM) халқаро инвестициявий форуми доирасида AIM 2018 Investment awards мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби хабар берган.
"2017 йилда Марказий Осиё, Кавказ ва Россия минтақасидаги энг яхши инвестицион лойиҳа" номинациясида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ғолиб бўлди.
Форум иштирокчилари олдида маросим ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига берилган мукофот биринчи бўлиб эълон қилинди.
Модератор таъкидлаганидек, дунёнинг кўплаб давлатлари ҳукумат муассасалари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун ва умуман, иқтисодиётни ривожлантириш ва бозорларни кенгайтириш учун қилинган саъй-ҳаракатлар учун мукофот билан тақдирланади.
Мавзуга оид
18:41 / 27.09.2024
Бурж Халифа: дунёни ҳайратга солаётган осмонўпар бино
13:50 / 13.09.2024
Дубайдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс мажбуран бекор қилинди
19:31 / 07.09.2024
Дубайда дунёдаги иккинчи энг баланд осмонўпар бино қурилмоқда
11:47 / 29.08.2024