Кўчмас мулк | 14:13
750
2 дақиқада ўқилади

Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди

Шу пайтгача Дубай кўчмас мулк секторига 50 минг дирҳамдан (тахминан 204 минг доллар) кўпроқ инвестиция киритганларга яшаш учун рухсатнома бериларди. Мазкур талаб бекор қилиняпти. Янги қоидаларга кўра, уй-жойнинг ягона эгаси бўлган хорижликлар мулк қийматидан қатъи назар 2 йил муддатга рухсатнома учун ариза топширишлари мумкин бўлади.

Фото: AP

Дубайда кўчмас мулк сотиб олиш орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги инвестиция чегараси олиб ташланди. Бу ҳақда Dubai Land Department хабар берди.

Аввалги талабга кўра, минимал инвестиция миқдори 750 минг дирҳам (тахминан 204 минг доллар) бўлиши керак эди. Эндиликда уй-жойнинг ягона эгаси бўлган хорижликлар мулк қийматидан қатъи назар 2 йил муддатга домий яшаш учун ариза топширишлари мумкин. Агар кўчмас мулк бир нечта шахсга тегишли бўлса, чеклов сақланиб қолади — ҳар бир ҳаммулкдор улуши камида 400 минг дирҳам (тахминан 109 минг доллар) бўлиши керак.

Маълумот учун, кўчмас мулкка инвестиция киритиш орқали инвестор визасини олиш БААда доимий яшаш учун руҳсатномага эга бўлишнинг энг оддий ва тезкор усулларидан бири ҳисобланади. Ушбу мамлакатда яшашнинг афзалликлари сифатида қулай иқлим, юқори хавфсизлик даражаси, ривожланган инфратузилма ва технологик шароитлар, шунингдек жисмоний шахслар даромадларига тўғридан-тўғри солиқларнинг йўқлиги ёки жуда пастлиги каби омиллар қайд этилади.

Охирги йилларда БАА кўчмас мулк бозорида катта ўсиш кузатиляпти. Масалан, 2025 йилнинг иккинчи чорагида люкс сегментдаги битимлар ҳажми 2,6 млрд долларга етди, бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 52 фоизга юқори. NF Group маълумотларига кўра, хорижликлар орасида Амирликлардан кўчмас мулк сотиб олиш бўйича етакчи россияликлар ҳисобланади.

 

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид