Жаҳон | 08:48 / 10.04.2018
31026
1 дақиқада ўқилади

Одамдан ҳам катта: Филиппинда жуда йирик кальмар тутилди

Филиппинлик балиқчилар узунлиги тахминан 2,5 метр бўлган жуда йирик кальмарни тутишди, деб хабар қилмоқда Rakyatku News.

Фото: Kevin Guevara

Моллюск Тави-Тави вилоятидаги ороллардан бири яқинида тутилди. Маҳаллий балиқчиларнинг маълум қилишича, улар аввал бундай йирик кальмарларни ҳеч қачон кўришмаган. Оролдагиларнинг фикрича, келажакда маҳаллий аҳоли вакиллари моллюскнинг баҳайбат "қариндошларини" тутишнинг уддасидан чиқишади.

Фото: Kevin Guevara

"Бу соғлом ва ёш кальмар, гўшти жуда ширин бўлади", - дея қайд этиб ўтган балиқчилардан бири.

Фото: Kevin Guevara

Ўлжа маҳаллий аҳоли эътиборини ўзига тортди, улар кальмарни видеога олишган. Роликдан кўриш мумкинки, моллюск атрофида ўлжани томоша қилаётган ва суратга олаётган одамлар жуда кўп.

Мавзуга оид