Фан-техника | 22:35 / 10.04.2018
18353
2 дақиқада ўқилади

Россиялик йигит Apple'дан 1 миллион доллар талаб қилди 

Фото: ТАСС

Смоленск фуқароси юздан таний олувчи Face ID функциясига эга iPhone Х смартфонини укаси блокдан еча олганидан кейин Apple компаниясининг Россиядаги ваколатхонасига шикоят билан мурожаат қилди. Йигит қурилмани алмаштиришни ва компенсация сифатида 1 миллион доллар тўлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақида шикоятчининг юристи Роман Ардикуца ТАСС агентлигига хабар берди

"Менга икки ака-ука мурожаат қилишди. Бири 21 ёшда, иккинчиси - 15. Гап шундаки, уларнинг иккиси ҳам телефонни блокдан еча олган. Бу эса банк маълумотлари, суратлар, ёзишмалар - телефондаги барча маълумотларга кириш имкони дегани. Биз ишлаб чиқарувчи компаниядан иш судгача бормасидан 1 миллион доллар тўлашни талаб қилдик", - дейди юрист.

Ардикуцанинг изоҳ беришича, янги телефон моделини танлашда унинг мижозини айнан Face ID функцияси қизиқтирган, шунинг учун у қимматбаҳо моделни деярли 92 минг рублга харид қилган. Шундан келиб чиқиб хулоса қилинадики, мижоз носоз функция учун керагидан ортиқ пул тўлаган.

Шикоят хатида таъкидланишича, компания ушбу эътирозга 10 кун ичида жавоб бермаса, харидор судга мурожаат қилади. 

Мавзуга оид