Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Айзек Азимовнинг трилогияси асосида сериал суратга олади
Apple компанияси Айзек Азимовнинг «Асос» илмий-фантастик трилогияси бўйича телесериал суратга олади. Бу ҳақда Deadline хабар бермоқда.
Лойиҳа билан Skydance Television студияси шуғулланади, у ўтган йилнинг ёзида Азимов асарига муаллифлик ҳуқуқлари эгалари билан келишув имзолади. «Юлдузлар жанги» ва нафақат у» яратувчиларига илҳом бағишлаган китобларни экранга сценарийчилар Дэвид Гойер ва Жош Фридман мослаштиради. Улар лойиҳанинг ижрочи продюсерлари ва шоураннерларига айланади.
«Асос» 1942 йилда эълон қилинган қисқа ҳикоялар сериясидан бошланган. Кейинчалик аввалига трилогия бўлган, 1966 йилда «барча даврларнинг энг яхши фантастик серияси» учун «Ҳьюго» махсус мукофотига лойиқ топилган асар еттита китобга қадар чўзилди.
«Асос» воқеалари муқобил Коинотда – одамлар Сомон йўлининг турли сайёраларида яшовчи Галактик Империяда кечади. Серия асосий қаҳрамони – Империя таназзулини башорат қилган ва Иккинчи Империяни яратишга бел боғлаган психотарихчи Гэри Селдон.
«Асос»ни экранлаштиришга бир неча маротаба ҳаракат бўлган, сценарий устида, хусусан, HBO телеканали мутахассислари ишлаган, бироқ у барибир яратилмай қолди.
Мавзуга оид
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
18:02 / 08.05.2026
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
09:26 / 21.04.2026