Буюк Британия: Салом, мен мусулмонман!
Буюк Британиянинг пойтахти Лондон шаҳри марказида мусулмонлардан қўрқиш ва уларга нисбатан шубҳаланиб қараш (Исломофобия)га қарши халқаро тадбир ўтказилди. Al Jazeera телеканалининг хабар беришича, мазкур тадбир дунё бўйлаб, хусусан Германия, Нидерландия, Франция ва Австрияда ўтказилиши режалаштирилган.
«Милли Горус» ислом жамоаси аъзоларининг айтишича, ҳафтанинг пайшанба куни (12.04.2018) Европа, Австралия ва Канададаги минглаб ёш мусулмонлар шаҳарлар бўйлаб «Салом, мен мусулмонман!» шиори остида ўзларини таништириб тадбирлар уюштиришади. Ислом жамоасининг таъкидлашича, бу ислом динида бўлган шахслар ва бошқа дин вакиллари ўртасида ўзаро дўстликни шакллантиришнинг энг яхши йўлидир.
«Милли Горус» ислом жамоаси президенти Кемал Эргуннинг сўзларига кўра, асосий мақсад ўзаро шубҳа ва қўрқувларни йўқотиш ва дўстликни ривожлантириш, ислом дини дунёдаги энг яхши ва тинчликпарвар дин эканини барчага исботлашдир.
Бу тадбирлар асосан Европа бўйлаб 500дан ортиқ масжидлар атрофида бўлиши режалаштирилган.
Исломий инсон ҳуқуқлари комиссиясининг мустақил сўров хулосаларига кўра, 2016 йилда 2010 йилга нисбатан исломофобия сезиларли даражада ошган. 2017 йилнинг ўзида Германия ва Испанияда яшовчи мусулмонларга нисбатан улардан қўрқиб ва нафратланиб жароҳат етказиш ҳоллари 950тани ташкил этган. Қайд этилишича, ҳужумларнинг аксар қисми аёллар ва болаларга нисбатан уюштирилган.
Мавзуга оид
11:43 / 08.07.2024
Франциядаги сўллар исломофобияга қарши курашиб, Фаластинни тан олишни ваъда қилмоқда
18:29 / 21.07.2023
БМТ Бош котиби мусулмон жамияти билан бирдам эканини айтди
23:29 / 18.12.2020
Бош вазир ўринбосари ва Тошкент шаҳар ҳокими ёшлар билан рақс флешмобида қатнашди (видео)
17:50 / 27.10.2020