Европа Иттифоқига илк ташриф. Қирғизистон президенти Брюсселга учди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бельгия пойтахти Брюсселга йўл олди. 9 апрель куни Туркияга борган президент бугун у ердан Европа марказига учган.
Европа Иттифоқи асосий институтларига ташрифи доирасида у Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер, Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск ҳамда Европа парламенти раиси Антонио Таяни билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Қирғизистон президенти Европа Иттифоқи раҳбарияти билан шахсий алоқалар ўрнатишни мақсад қилган.
Айни вақтда Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ўртасида янги узоқ муддатли ҳамкорлик тузиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:00 / 11.02.2022
Қирғизистон собиқ президенти Жээнбековнинг қудаси ҳибсга олинди
21:10 / 12.08.2021
Сооронбай Жээнбеков миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан сўроқ қилинди
19:14 / 02.03.2021
Қирғизистонда собиқ президентнинг қудасига қарши жиноят иши очилди
15:20 / 17.10.2020