Жаҳон | 11:54 / 11.04.2018
15223
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Юлия Скрипаль қаерда эканини аниқлади

Фото: Yulia Skripal/Facebook

ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг қизи Юлия айни дамда ҳарбий базадаги госпиталда қолмоқда. Бу ҳақда The Sun манбага асосан хабар берган.

«У ҳозирда ҳарбий базадаги госпиталда, бу унинг хавфсизлиги, шунингдек, соғлиғи ҳолатини назорат этиш мақсадида қилинди. Асаб-фалажловчи газ билан заҳарланиш оқибатлари номаълум ва улар исталган пайтда пайдо бўлиши мумкин», - дея айтиб ўтган номи ошкор қилинмаган манба.

Шу билан бирга, гап айнан қайси ҳарбий база ҳақида кетаётганига ойдинлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солсберида Скрипалларнинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид