Light | 11:44 / 11.04.2018
18586
3 дақиқада ўқилади

Ота ўғлининг ҳаётини сақлаб қолиш учун 51 килограммга озди

Англиянинг Лосток Холл шаҳрида яшовчи 61 ёшли Барри Стоукс бир вақт муқаддам 127 кг келарди. Шифокорлар у бундай вазн билан ўз ўғлига донорлик қила олмаслигини айтишгандан кейин у озишга қарор қилган. 

Баррининг ўғли ўсмир бўлганда унда саратоннинг кам учрайдиган тури аниқланган. Ўсмирга яшашига яна бир неча ойгина қолгани айтилган. Ўсмирнинг бундай шум хабардан адо бўлган оиласининг белгиланган даволаниш натижа беришини кутишдан бошқа иложиси бўлмаган. Ва мўъжиза юз берган – Алан ҳақиқатан ўзини яхши ҳис қила бошлаган. Бироқ кўплаб кимёвий терапиядан кейин Аланнинг буйрагида муаммолар юзага келган.

Фото: Ижтимоий тармоқдан

Ҳозирда Алан анча улғайиб, Манчестер университетида сунъий онг соҳасида докторлик даражасини олиш билан машғул. Ва саратондан даволанишни давом эттирмоқда. Шифокорларннг айтишича, яқин орада унга донорлик буйраги керак бўлиши мумкин. Таъкидланишича, бунда мақбул буйракни унга яқинларидан бири, кўпроқ отаси бериши мумкинлиги айтилган.

Фото: Ижтимоий тармоқдан

Барри ўйлаб ҳам ўтирмай операцияга рози бўлган, бироқ ортиқча вазни сабабли донорлик қила олмасди. Шунда ота ўғлининг ҳаётини сақлаб қолиш учун озишга қарор қилди. У ўзига шахсий мураббий ёллаб, фаол равишда машқ қила бошлади.

Фото: Ижтимоий тармоқдан

“Агар ўғлим билан бирор кор-ҳол юз берганда, мен унга ёрдам бера олмаганимда, бундан кейин яшай олмасдим”, дейди Барри Стоукс.

Фото: Ижтимоий тармоқдан

Эркакнинг айтишича, уни қўйилган мақсадга эришишида рафиқаси ва қизи қўллаб-қувватлашган. Натижада Барри 51 кг озишга муваффақ бўлди ва ҳозир вазни 76 кг ни ташкил қилмоқда. Бу эса энди у дунёдаги энг қадрдон одамларидан бири – ўғлига буйрагини бера олишини англатади.   

“Рафиқам ва қизим мен билан бирга бунга эриша олдилар ва демак, биз ғалаба қилдик”, деб айтмоқда жонкуяр ота.

Мавзуга оид