Ўзбекистон | 09:04 / 13.04.2018
10956
1 дақиқада ўқилади

26 январь Давлат божхона хизмати ходимларининг куни этиб белгиланди 

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Ҳужжат билан 26 январь Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимларининг куни этиб белгиланди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлайди. 

Мавзуга оид