Жаҳон | 10:54 / 13.04.2018
18574
1 дақиқада ўқилади

Трампни мафиячи билан тенглаштиришди

Фото: AP

ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Коми ўз мемуарларида АҚШ президенти Дональд Трампни мафиячи билан тенглаштирди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Комининг ўз китобида маълум қилишича, Трамп худбин бўлиб, бошқалардан «шахсий содиқликни» талаб этади.

Шунингдек, Комининг билдиришича, Трамп «ашаддий ёлғончи бўлиб, ўз атрофида муқобил реалликни яратиб олган».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФТБ директори собиқ ўринбосари Эндрю Маккейб ишдан бўшатилишига АҚШ президенти Дональд Трампнинг маҳкамага уруш эълон қилгани сабаб бўлгани ҳақида маълум қилганди. «Мени ажратиб қўйишди ҳамда мен билан қандай ўрин тутганим, қандай ҳаракатларни амалга оширганим ва ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Коми бўшатилганидан сўнг қандай ҳодисаларга гувоҳ бўлганимдан келиб чиққан ҳолда муносабатда бўлишди», - дея айтиб ўтганди Маккейб.

 

Мавзуга оид